3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бор шахслар куни
2025-12-03 14:05:00 / Янгиликлар

Бугун Наманган шаҳридаги “Шердор” тантаналар мажмуасида ўтказилган байрам тадбирида ногиронлиги бор ҳамюртларимизга яна бир бор эътибор кўрсатилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида аҳолининг
ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида тўхталди.
Ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этаётган бир гуруҳ юртдошларимизга "Ташаккурнома" ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
“Бир пиёла чой” баҳона дилдан суҳбатлашиб, санъаткорларнинг шўх куй-қўшиқларига рақсга тушган иштирокчилар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун миннатдорлик билдирдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









