3 декабрь — халқаро ногиронлар куни: яхшилик ва меҳр-оқибат давом этмоқда!
2025-12-02 17:25:00 / Янгиликлар
Бугун Поп тумани “Волидам” тантаналар мажмуаси яна бир неча юзлаб юзларда табассум уйғотган масканга айланди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган эҳтиром ва эътиборга бой тадбирда қатнашди.
Тадбир жараёнида ҳар бир иштирокчига махсус совғалар топширилиб, уларнинг кўнглини кўтариш, ҳаётга бўлган ишонч ва рағбатини мустаҳкамлашга қаратилган эзгу ташаббус амалга оширилди.
Бу кун — имконияти чекланган инсонларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик ва инсонпарварлик қадриятларини янада юксалтиришга хизмат қилди.
Поп тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






