"Янги Наманган шаҳарчаси"да яна бир объект тақдимоти бўлиб ўтди: Тошкент кимё халқаро Университетининг Наманган филиали янги бинода!
2025-12-02 14:55:00 / Янгиликлар

Бугун ушбу олий даргоҳ биноларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят жамоатчилиги, зиёлилар, нуронийлар, ёшлар вакиллари, Университетнинг хорижий ҳамкорлари иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида таълим соҳасига қаратилаётган катта эътибор ва унинг самараси ҳақида тўхталди.
Биргина вилоятимиз мисолида олсак, 2017 йилда бор-йўғи 3 та олий ўқув юртида жами 11 минг нафар талаба ўқир эди. Ҳозирги кунга келиб, Наманганда олий ўқув юртлари сони 9 тага етди. Талабалар сони эса 8,5 баробарга ошиб, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 5 фоиздан 42,4 фоизга кўтарилди.
Тошкент кимё халқаро Университетининг Наманган филиали бинолари ўзига хос дизайни билан "Янги Наманган шаҳарчаси" кўркига кўрк қўшгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Вилоят ҳокими олийгоҳнинг янги биносидаги шароитлар, Университет талабалари эришаётган ютуқлар, уларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









