Мамажанов Алишер Иброхимович Наманган вилояти ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.
2025-12-01 16:15:00 / Янгиликлар

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Косонсой тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида бошлаган. Сўнгра Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлигида бир қатор масъул вазифаларда, жумладан, назорат-мониторинг шўъбаси, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибиятларида масъул вазифаларда фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
