«Наманган туризми - тараққиёт эталони.
2025-11-29 11:25:00 / Янгиликлар
Ҳар бир йўналишда пухта стратегия орқали иш ташкиллангани сайёҳлар оқимини орттирмоқда. Расмий статистика 2025 йилнинг 11 ойида 1,5 миллион хорижликни вилоятга келганини кўрсатмоқда. Бу кўрсакич Фарғона водийсида Ўш, Жалолобод, Фарғона, Андижон ва Хўжанднинг қўшма статистикасидан ҳам кўпдир», - Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти - GiZ лойиҳа раҳбари Беате Шорайт хоним туризм салоҳияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Золинген-Наманган ҳамкорлиги, Ахсикент брендинги, Фарғона водийси жамоат туризм тармоғи - CTN бўйича ишлар музокара нуқтаси бўлди.
Халқаро туризм экспертлари Михаил Шамшидов, Темур Мирзаев ва Улан Дунабаевлар билан MICE туризм, экотуризм, минтақалар ҳамкорлиги бўйича қилинадиган ишлар белгилаб олинди.
Дунёга машҳур турк ошпази Йешил Ихсан билан гастротуризм ривожлантириш масалалари муҳока қилинди.
TITF-2025 майдонида 2026 йилда сайёҳларга тақдим этиладиган тадбирлар дастури, Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот ўтказилди.
