Май - вилоятда далага техника ва ишчи кучи чиқариш ойлиги!
2024-04-25 08:47:00 / Янгиликлар
Бугун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларга бағишланган вилоят селектори бўлиб ўтмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган тумани студиясидан қатнашиб, соҳа мутасаддилари олдида турган долзарб масалалар ҳақида бирма бир тўхталиб ўтяпти.
Хусусан, селекторда пахтачилик, жумладан, чигитни бехато ундириш, ғўзага биринчи ишлов бериш, ғалла парвариши, пиллачик мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, ёшларга 30 йилга ижарага берилаётган ер майдонлари ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни амалиётда кенг қўллаш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама этилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






