Учқўрғонда янги ривож лойиҳаси — 5 қаватли туризм мажмуаси ишга тушди
2025-11-24 06:40:00 / Янгиликлар
Учқўрғонда тадбиркор ташаббуси билан барпо этилган 5 қаватли замонавий туризм мажмуаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мажмуа таркибидан супер маркет, болалар учун ўйин майдончаси, меҳмонхона ва ресторан ўрин олган.
Энг асосийси, 50 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди.
Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, туман жамоатчилиги иштирокида янги мажмуа билан танишди.






