Эски боғлар тарихга айланди: Янгиқўрғонда интенсив олхўри боғи барпо этилмоқда
2025-11-21 16:30:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида иқтисодий самарасиз ва эскирган боғлар ўрнида янги мевазорлар барпо этилмоқда.

Янгиқўрғон туманидаги “Саид Барака Доли Саттаров” агрофирмаси ҳудудидаги “Чўлпанова Лолахон” фермер хўжалигига қарашли 10 гектар ана шундай боғ ўрнида замонавий, саноатлашган интенсив олхўри боғи яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Умумий қиймати 600 млн.сўмни ташкил этган лойиҳага асосан Туркия давлатидан 8 минг туп экспортбоп “Black Splendor” навли олхўри кўчатлари олиб келиш режалаштирилган. Лойиҳа якунига етгач 10 та янги иш ўрини яратилади.
Шунингдек, ҳудудда сув йўлларини тартибга солиш, бетонлаш юмушлари ҳам бажарилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









