Наманган вилояти ҳокимининг ўрганишлари Янгиқўрғон туманида давом этмоқда: қайта тикланган ирригация — қайта тикланган ҳосилдорлик
2025-11-21 14:45:00 / Янгиликлар

Лойиҳага асосан "Эски ер сув омбори" га Катта Наманган каналидан Шербулоқ канали орқали каскад насос ёрдамида сув олиш имкони яратилди.
Натижада "Жўра Охунов Шарқ Юлдузи" агрофирмаси ҳудудидаги сув таъминотидан узилган 250 гектар ер майдонини ўзлаштириш ишлари олиб-борилмоқда.
Мазкур ер майдонининг 6 гектарида эса "Яшил макон" барпо этишга киришилди.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида, туман жамоатчилиги: нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, маҳаллалар фаоллари иштирокида 3 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шу ерда жонлиқ сўйилиб, нуронийлар томонидан эзгу ишларга "оқ фотиҳа" берилди.
Таъкидлаш жоиз, Янгиқўрғонда жорий йил якунига қадар жами 600 гектар ҳолати ёмон ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









