Бугунги меҳнат — эртанги ҳосилга мустаҳкам замин
2025-11-21 12:55:00 / Янгиликлар

Хусусан, шудгорлаш, ер текислаш, кераксиз ариқ ва зовурларни ёпиш, карта қирғоқларидаги фойдаланилмаётган майдонларга ишлов бериш орқали ерга ер қўшиш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ариқларни бетонлаш, ғаллазорларда ўғитлаш ишларини бажариш, маҳаллий ўғит захирасини шакллантириш каби муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Короскон уч қаҳрамони”, "Шуҳрат Баҳром Козим" ҳамда "Чортоқ Фарғона миришкори" фермер хўжаликларида бўлиб, кузги юмушларнинг бажарилиши билан яқиндан танишди.
Ҳар бир агротехник тадбирини ўз вақтида ва пухта бажариш эртанги ҳосилнинг мустаҳкам асоси экани таъкидланди.
— Бугун қилинган меҳнат эртанги барокатли ҳосил учун пойдевордир. Агар агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарсак, келгусида ҳар бир гектарнинг маҳсулдорлиги ошади, деҳқонларимиз даромади кўпаяди, аҳоли учун етарли миқдорда озиқ-овқат захираси шаклланади. Шу боис бугунги ишлар жуда масъулиятли босқич ҳисобланади, — дея таъкидлади вилоят раҳбари.
Маълумот учун: туманда жами шудгорланадиган майдон 6872 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда 5 та отряд тузилиб, 19 та техника мазкур жараёнларга жалб этилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









