Чортоқ туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда чорвачилик салоҳияти кенгайтирилмоқда
2025-11-21 12:20:00 / Янгиликлар

Дастлаб чорвачилик соҳасидаги амалий ишларга эътибор қаратилди.
Бугунги кунда тумандаги фермер хўжаликларида жами 134 400 бош қора мол боқилмоқда. Шундан 71 200 боши — йирик шохли, 63 200 боши — майда шохли чорва ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва чорва маҳсулотлари танқислигининг олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Хусусан, "Адашев Равшанбек Адҳамович" кўп тармоқли фермер хўжалигида ҳозирги кунда 80 бош маҳаллий зотли қорамол парваришланмоқда. Хўжаликда чорва бош сонини кўпайтириш, маҳсулдорликни ошириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Вилоят ҳокими чорвачиликни озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий пойдевори сифатида ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, фермерларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва маҳсулдор зотлар улушини ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати





