Синергия рақамли касблар техникумида Пресс-тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди
2025-11-21 17:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда Россия Федерацияси Синергия университетининг минтақавий ривожлантириш бўйича проректори Михаил Ерофеев, Минтақавий техникумлар лойиҳасини ривожлантириш бўйича директори Александр Тетерюк ва Синергия корпорацияси президентининг Ўзбекистон бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев ҳамда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.
Синергия халқаро таълим марказида ёшлар замонавий IT йўналишларида — дастурлаш, ахборот хавфсизлиги, сунъий интеллект, тармоқ администраторлиги каби соҳаларда юқори малакали мутахассислардан билим олмоқда. Синергия халқаро таълим марказида 360 дан ортиқ ўқувчи ва талабалар таҳсил олмоқдалар.
Шунингдек, тадбир доирасида техникум қошидаги IT лаборатория томонидан тайёрланган дастурий маҳсулотлар Беларуссия ва Қозоғистонга 250 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилингани маълум қилинди. Бу техникумнинг амалий ўқув услублари самараси сифатида эътироф этилди.
Синергия халқаро таълим марказида Motion Design, график дизайн, AI Нейро-маҳорат, веб-дизайн, Python, робототехника каби долзарб курслар ташкил этилган. Айни вақтда хотин-қизлар учун “IT WOMEN” инновацион лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Келгусида Синергия Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида филиал очишни режалаштирган. Шунингдек, 11-синф битирувчилари билан бирга 9-синфни тугатган ёшларни қабул қилишни ҳам кўзда тутилган.
Тадбир давомида журналист ва блогерлар техникумдаги таълим жараёнлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









