НАМАНГАНДА ИИИ ХАЛҚАРО “ЗОТДОР ҲАЙВОНЛАРИ ВА ПАРРАНДАЛАРИ” КЎРГАЗМАСИ ЎТКАЗИЛАДИ
2025-11-20 22:20:00 / Янгиликлар
Наманган вилоятида чорвачилик ва паррандачилик соҳасининг энг сара вакиллари иштирокида ИИИ Халқаро “Зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари” кўргазмаси бўлиб ўтади. (ҳттпс://т.ме/намтоурисм)

Сана: 2025-йил 22-ноябрь
Жой: Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, “Ёшлик барака” чорва ҳайвонлари бозори.
Соат 9:00 да курамиз.
Тадбирда қуйидаги номинациялар бўйича энг муносиб иштирокчилар аниқланади:
Энг зотдор буқа
Энг зотдор от
Энг зотдор қўй
Энг зотдор парранда
Кўргазма чорвачилик соҳасидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, маҳаллий ва хорижий селекция ютуқларини намойиш этиш, ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Тадбир доирасида шунингдек турли кўргазмали чиқишлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Барча соҳа мутахассислари ва чорвачилик ихлосмандлари тадбирда иштирок этишга таклиф этилади.









