Вилоятимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
2025-11-16 14:10:00 / Янгиликлар
Хусусан, Давлатобод туманида ҳам мавсумда 70 мингдан зиёд янги дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган, Ҳозирги кунда бу борадаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги ўрганишлари давомида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбирларида қатнашди.
Шу куни асосий йўл четларига минг тупдан зиёд манзарали кўчатлар ўтқазилди.
Таъкидлаш жоиз, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси ташаббуси билан лойиҳа доирасида барча шаҳар ва туманларимизда кенг кўламли ҳашарлар уюштирилиб, аҳоли иштирокида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати





