Наманган вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ҳисобидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
2024-04-22 18:22:00 / Янгиликлар

Жумладан, жорий йилнинг январь-март ойларида вилоят бўйича 329,4 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, амалда 485,7 млн доллар ёки режа топшириқ 147,5 фоизга бажарилган
(Ўтган 2023 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 4,7 баробар).
Ўзлаштирилган маблағларни асосий қисмини давлатлар кесимида кўрадиган бўлсак:
Хитой давлатидан 179,9 млн долл (36,6%);
Туркия давлатидан 42,6 млн доллар (8,7%);
Германия давлатидан 35,9 млн доллар (7,3%);
Россия давлатидан 19,5 млн доллар (3,4%);
Бошқа давлатлар томонидан 213,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.
Вилоятдаги 14 та ҳудуддан 14 тасида хам
2024 йилнинг январь-март ойлари учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш режаси ортиғи билан бажарилган. Айниқса, вилоят бўйича ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг асосий қисми Наманган шаҳри (92,2 млн доллар, 18,9%), Давлатобод тумани (70,1 млн доллар 14,5%), Мингбулоқ тумани (68,0 млн доллар 14,0%) тўғри келган.
Жорий йилда қиймати 407 млн долларлик 13 та йирик ва аҳамиятли лойиҳалар ишга туширилиб 2,1 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси
