Тўрақўрғон туманидаги "Яшил макон" лойиҳасининг навбатдаги тадбирида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.
2025-11-11 16:05:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғонда турли соҳаларда олиб борилаётган ишлар ва натижаларни ўрганиш жараёнида вилоят раҳбари Қўрғонча маҳалласидаги намунали уй-жойлар экин майдонларида "Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги кўчат ўтқазиш тадбирида қатнашди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳа бошлангандан бери туманда 3 миллион тупдан ортиқ кўчат экилди, бунинг натижасида экоҳудудлар кенгайди.
Туманда кузги мавсумда 850 минг туп турли дарахт кўчатлари экилади. Бугунги тадбирда қарийб 1000 дона павлония ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Вилоят раҳбари кузги кўчат экиш ишларини изчил давом эттириш бўйича кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








