Ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди
2025-11-08 23:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Очиқ мулоқотда 100 нафардан ортиқ ёшлар ўз мурожаат ва таклифларини баён этдилар.
Мулоқот давомида билдирилган таклифлар бўйича ёшларнинг ҳаётда ўз йўлларини топиши учун барча шароитларни яратиб бериш энг муҳим вазифа экани таъкидланди.
Маълумотларга кўра, вилоятда 3 987 нафар ёш ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идораларининг 403 нафар масъул ходимига бириктирилган. Мақсад — улар билан доимий мулоқот қилиш, муаммоларини эшитиш ва ечим топиш.
Шунингдек, ёшлар томонидан кўтарилган 1 805 та муаммодан 96,6 фоизи ҳал этилгани билдирилди.
Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди ҳамда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









