Косонсой туманида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
2025-11-07 13:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, туманнинг "Намуна" кичик саноат зонасида "TERRY JAR TEXTILE" МЧЖ томонидан қиймати 7 млн. АҚШ долларини ташкил этган лойиҳа доирасида Туркия технологияси асосида пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. У тўлиқ ишга тушгач, 250 нафар аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланади.
"YANGIYUL JUICE FACTORY" МЧЖ томонидан умумий қиймати 15 млн. доллар бўлган мевани қайта ишлаш ва болалар озуқаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа якунига етгач, 200 нафардан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади.
Худди, шунингдек, "FIRDAVS OZOD DIYORI" МЧЖ томонидан умумий қиймати 10 млрд. сўм бўлган полиэтилен труба ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 30 нафардан фуқаронинг бандлиги таъминланган.
"Namuna broyler" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган 1 млн. АҚШ долларилик паррандачилик лойиҳаси асосида йилига 4,5 минг тонна парранда гўшти етиштирилиши эвазига 20 нафардан ортиқ иш ўринлари барпо этилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун "Намуна" кичик саноат зонасида бўлиб, қурилиш ишлари, олиб келинган янги технологиялар ва келгуси режалар билан танишди.
Камбағалликдан фаровонлик сари дастури доирасида ҳар бир лойиҳанинг ўз ўрни ва аҳамияти борлигини, жараёнларни тезлаштириш лозимлигини таъкидлади.
Косонсой тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









