«Синергия» рақамли касблар техникуми — таълимда янги босқич
2025-11-06 21:35:00 / Янгиликлар
Наманганда ёшларни IT соҳа мутахассислари сифатида тайёрлашда муҳим ўрин тутаётган «Синергия» рақамли касблар техникумига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Хилола Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Хусанов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозаров ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонларга «Синергия» Корпорацияси Президентининг Ўзбекистон бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев ва техникум директори Валентина Борисова томонидан қўшма таълим дастурлари, ёшлар учун яратилган замонавий IT инфратузилма, IT ўқув курслари ҳамда Синергия дастурчилари томонидан амалга оширилаётган хизматлар экспорти ҳақида тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда Синергия филиалларини очиш жараёнлари бошлангани ҳақида маълумот берилди.
Меҳмонлар техникум фаолияти ва ёшлар билан ишлаш тизимини юқори баҳолаб, келгуси лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар.





