
Рўйхатга олиш - 2026

«Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Рўйхатга олиш тадбирига «маҳалла еттилиги» тизими ходимлари 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартга қадар бўлган даврда жалб этилади.
Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:
1-босқич: 15–31 январь
17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
2-босқич: 4–28 февраль
«Маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан уйма-уй юриб, планшет қурилмалари орқали рўйхатга олиш жараёнлари ташкил этилади.
Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади.
Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди.
Саволнома таркиби:
-
Жами саволлар сони: 71 та
-
Аҳолига оид: 54 та
-
Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та


