Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтади
2026-01-05 12:05:00 / "Рўйхатга олиш - 2026"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173 сон фармони билан 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари муҳим тадбир ўтказилади.
✅ Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:
1 босқич 15-31 январь
17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали ОнеИД тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.
2 босқич 4-28 февраль
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.
❗️Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади.
❗️Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди.
Саволнома таркиби
Жами саволлар сони: 71 та
Аҳолига оид: 54 та
Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та
✅ Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январга қадар ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
