Навоий вилоятида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари ўрганилмоқда
2025-02-13 21:00:00 / Янгиликлар

Жумладан, ишчи гуруҳ вилоят маркази – Навоий шаҳридаги “қизил” тоифага кирувчи “Тараққиёт” маҳалласида бўлиб, қарор ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла еттилиги, сектор раҳбарлари ва мутасаддилар билан суҳбатлашди.
Жараёнда профилактика инспекторининг маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш, хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тақдимоти тингланди. Шунингдек, Навоий шаҳар масъуллари томонидан биринчи чоракка мўлжалланган “Йўл харитаси” таҳлил этилиб, қарор кўра вазифаларни ўз вақтида бажарилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга алоҳида эътибор қаратилиб, Навоий шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторининг аёллар ўртасида содир этилган жиноятларнинг олдини олиш, келиб чиқиш сабаблари, тажриба ва натижалари юзасидан тақдимоти ўрганилди.
Навоий вилоятидаги ўрганишлар давомида Ички ишлар вазири вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Маъмурий амалиёт маркази” биноси очилиш маросимида иштирок этди. Тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва соҳа фахрийлари саф тортди.
Унда сўзга чиққанлар бино қурилиши ва жиҳозлаш ишларида жонбозлик кўрсатган мутахассисларга миннатдорчилик билдирилиб, рамзий лента кесилди.
Марказда фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, соҳага оид махсус техник воситалар билан яқиндан танишилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ижобий ечим топиш мақсадида тажрибали мутахассислар жалб этилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Республика ишчи гуруҳи аъзоларининг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
ИИВ Ахборот хизмати