Қашқадарёда хавфсиз муҳит яратиш бўйича амалий чоралар
2025-01-24 11:00:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қамаши туманининг “Бердоли” маҳалласида туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари, шунингдек “Баландчайла”, “Алишер Навоий”, “Гулшан”, “Лойқасой” ва “Равот” маҳаллалари еттилиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларига Президент қарорининг мазмун-моҳияти етказилиб, криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш вазифаларига қаратилди.
Давлат раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида республика ишчи гуруҳи аъзолари Қашқадарё вилоятнинг барча шаҳар-туманларида бўлиб, сектор раҳбарлари, миллий гвардия, маҳаллалар еттилиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларига қарор талабларини етказмоқдалар.
Тадбирлар жараёнида асосий эътибор масъуллар ва маҳаллалар еттилигига қарор асосида ишни ташкил этиш, фаолият давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган таъсирчан, манзилли тарғибот ишларини бажариш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, бунда асосий эътиборни ишсиз фуқаролар, хотин-қизлар, ёшлар шунингдек пробация ҳисобидаги шахслар билан мунтазам иш олиб бориш каби вазифаларга қаратилмоқда.