Давлат раҳбарининг қарори ижрога қаратилмоқда
2025-01-23 16:10:00 / Янгиликлар
![Давлат раҳбарининг қарори ижрога қаратилмоқда](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F6e08a178-b7f5-5c51-2a1f-476255768929_lists_slider_33904.jpg&w=3840&q=75)
Давлат раҳбарининг қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан Кўкдала туманида сектор раҳбарлари, прокуратура, Миллий гвардия, ҳамкор ташкилотларнинг масъуллари ҳамда туманда криминоген вазияти оғир ҳисобланган “Хўжаобод”, “Торжилға” ва “Чувиллоқ” маҳаллалари еттилиги иштирокида маҳалла–туман даражасида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган амалий ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тумандаги криминоген вазияти оғир маҳаллаларда “Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилиш, видеокамералар ўрнатиш ҳамда вазиятни назорат қилиш учун профилактика инспектори ва ички ишлар бошқармаси вазиятлар марказига интеграция қилиш чораларини кўриш топшириғи берилди.
Жараёнда ишчи гуруҳ Кўкдала туманидаги Санъат саройи ва янги қуриб фойдаланишга топширилган ички ишлар бўлимида бўлиб, ходимларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни кўздан кечиришди. Вазир Ички ишлар бўлими ходимлари янада самарали хизмат қилиши учун қўшимча имкониятлар яратиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Яккабоғ туманида бўлган ишчи гуруҳ, туманнинг “Айғиркўл”, “Бунёдкор” ва “Мевазор” маҳаллалари еттилигининг жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга ошираётган ишлари, “қизил тоифа”даги маҳаллаларнинг кириш-чиқиш жойларига босқичма-босқич камералар, “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп қаватли уйларнинг йўлаклар кириш эшикларида замонавий домофонларни ўрнатиб, ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия мониторинг марказларига ҳамда профилактика инспекторлари хизмат планшетларига интеграция қилиш чораларини кўриш топшириғи масъуллар зиммасига юкланди.
Тадбирларда масъулларга ҳуқуқбузарликлар барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича намунавий тартиб яратиш, қарор ижросига қаратилган “йўл хариталари”нинг тўлақонли ижро этилишини таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.