Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Ички ишлар органлари ташкил топганлигининг 33 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
2024-10-25 18:55:00 / Янгиликлар
Бугун “25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан вазирликнинг маданият саройида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳукумат масъуллари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари раҳбарлари, шахсий таркиби ҳамда фахрийлар иштирок этдилар.
Давлат мадҳияси садолари янграгач соҳа вакилларига Давлатимиз раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилди.
Табрикда сафдор, сержант, офицер ва генераллар ҳамда муҳтарам фахрийларнинг эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек машаққатли, шу билан бирга, шарафли хизматлари муносиб эътироф этилди.
Юртбошимизнинг тегишли фармонлари билан мамлакатимиз
ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ватанимиз
осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик, барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли ва намунали фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Мукофотларни ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов топширди.
Бир гуруҳ ходимлар вазирликнинг идоравий кўкрак нишонлари, қимматбаҳо эсдалик совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонлар, давлат органлари ва ташкилотлари мутасаддилари томонидан ички ишлар органлари ходимларига ўзларининг байрам табриклари етказилди.
Президентимиз ташаббуси билан соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, замонавий техник воситалар билан таъминлаш, хизмат шароитини яхшилаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ишончли ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз бориб, халқ манфаатларига хизмат қиладиган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар ходимларнинг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлидаги хизматларига юксак баҳо берилди.
Тадбирга санъаткорларнинг чиқишлари ўзгача файз бағишлади.