Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ тунги вақтда пойтахтимизнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ўрганиш ишларини олиб борди
2024-07-02 11:00:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни сақлаш бўйича белгиланган вазифаларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ тунги вақтда пойтахтимизнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ички ишлар вазири раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда тунги вақтларда ташкил этилаётган ишлар ва ҳудудларда амалга татбиқ этилаётган хавфсизлик чоралари тизимли равишда ўрганиш давом этмоқда.
Тадбир давомида Олмазор тумани «Чилтурғон» маҳалласида жойлашган «Rivera Mall» савдо-кўнгилочар мажмуасида хизматни ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини қай даражада таъминланганлиги ҳамда мажмуада аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Мажмуага хавфсизликни таъминлашга жалб қилинган ходимларнинг ахборотлари тингланди, ходимларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тезкор шайлик ҳолати назорат тариқасида текширилди, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда хизматни ташкиллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давомида туманнинг «Қичқириқ» маҳалласида ташкил этилган ишлар билан танишилди. Жараёнда, маҳаллада амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижалари намойиш этилди.
Амалга оширилаётган ижобий ишлар натижасида маҳалла ҳудудида жиноятлар сони қарийб икки баробар камайгани, ишчи гуруҳ томонидан алоҳида эътироф этилди. Маҳалла аҳолиси ва ёшларнинг китобхонлик саводини ошириш мақсадида маҳалла идораси кутубхонасига, мавжуд фондга қўшимча равишда, Олмазор тумани ҳокими номидан минг дона китоблар совға қилиниши режалаштирилди.
Ўрганиш жараёнида «Қичқириқ» маҳалласининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, муаммолар маҳаллани ўзида ечишга алоҳида эътибор берилаётганлиги, бошқа туманлардаги маҳаллаларга ҳам намуна тарзида татбиқ этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек маҳалла профилактика инспекторлари капитан Жамшид Абдулбоқиев ва лейтенант Отабек Абдуллаевларни намунали хизматлари учун ҳамда «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари номидан рағбатлантириш бўйича кўрсатма берилди.
Тадбир давомида ишчи гуруҳ «Чиғатой дарбоза» маҳалласида ташкил этилаётган 24/7 форматида хизмат кўрсатиш, туристик ва гастрономик кўча лойиҳаси билан танишдилар.
Бу ерда мутасаддилар маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиб уларнинг келажакдаги режалари, муаммолари ҳамда амалга оширилиши бошланган лойиҳадан кутилаётган ижобий натижалари ҳақида суҳбатлашдилар.
Шунингдек, ўрганишлар жараёнида ишчи гуруҳ томонидан Шайхонтоҳур тумани «Ўрда» маҳалласи, Б.Зокиров кўчасида қад ростлаган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазият бошқармаси Ёнғин қутқарув отрядининг тезкор хизмат фаолияти ва жанговар шайлиги ўрганилди.
Тадбир жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш ишлари пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.