Ижтимоий ҳимоя йўналишига оид маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизмат марказлари томонидан ижтимоий ҳимоя хизматлари қамровини янада кенгайтириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-176-сонли қарор талаблари асосида вилоятда ижтимоий ҳимоя соҳаси йўналишида 34 та муассаса (объект)лар ҳамда 7 та ТИEКлар аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.
«Инсон» марказларида яратилган шарт-шароитлар
Агентликнинг 2024 йил 7 июндаги 142-сонли буйруғига асосан жорий йилда 8 та туман (шаҳар) (Когон шаҳар, Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон, Ромитан, Қоровулбозор, Когон, Жондор) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари бинолари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъмирлаш кўзда тутилган. Бугунги кунда мазкур объектларда пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилган.
Маҳалладаги комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши учун уларга 115 та стол ва стуллар, 394 та компьютер, 465 та принтер ҳамда 8 та планшет воситалари билан таъминлаш талаб этилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари бўйича
Агентликнинг вилоят бошқармасида 38 нафар ходимларни, туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида 221 нафар ходимларни белгиланган тартиб асосида ишга қабул қилиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, вилоятдаги 516 та маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд 514 та маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим лавозимига бугунги кунда 502 нафар ходимлар белгиланган тартибда ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали томонидан ваcанcй.аргос.уз платформасида эълон қилинган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинди.
(Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2025 йил 8 майдаги ВИИ-11-49-2-0-К/25-сон қарорига асосан вилоятда 28 та маҳаллалар омтималлаштирилган.) (177 нафарини иш ўринлари қисқартирилган хотин-қизлар фаоллари ташкил этади.) (жумладан, Бухоро шахар 59 нафар, Когон шаҳар 19 нафар, Бухоро туман 33 нафар, Когон туман 23 нафар, Вобкент туман 37 нафар, Олот туман 34 нафар, Қоракўл туман 44 нафар, Қоровулбозор туман 7 нафар, Жондор туман 48 нафар, Пешку туман 35 нафар, Ромитан туман 40 нафар, Шофиркон туман 47 нафар, Ғиждувон туман 70 нафар);
Қолган 12 та ўрин бирликлари вакант бўлганлиги (ишдан кетганлиги) сабабли қайтадан белгиланган тартибда ишга қабул қилиш чоралари кўрилмоқда.
«Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар бўйича
«Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари ва ижтимоий ходимлар томонидан аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизими жорий қилинган. Бугунги кунда ушбу хизмат турлари Агентлик томонидан 49 тадан 109 тага оширилди. Шундан 71 турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш, 16 турдаги тушунтириш бериш ҳамда 22 турдаги реферал хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
2025 йил 1 октябрь ҳолатида 12 416 та оилага ижтимоий иш («кейс») очилиб, 12 195 тасида бирламчи ва 7 721 тасида комплекс баҳолаш ишлари ўтказилди ҳамда оилалар билан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш бўйича 235 424 та индивидуал хизматлар режаси ишлаб чиқилди.
Маҳалладаги ижтимоий ходим ва марказдаги операторлар томонидан 251 367 та аризалар қабул қилинган бўлиб, шундан 165 366 та муҳтожларга зарур ёрдам кўрсатилди, 36 809 та кўриб чиқиш жараёнида ҳамда 49 192 та ариза эгаларига тушунтиришлар берилди.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида амалга оширилган ишлар бўйича
Ўтган давр мобайнида камбағалликни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш тизими рақамлаштирилиб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»да турган кам таъминланган оилалар ҳамда маҳаллаларда оғир турмуш шароитида яшаб келаётган бошқа оилалар электрон сўровномалардан ўтказилди.
Бугунги кунга қадар, «Камбағал оилалар реeстри»ни шакллантириш мақсадида ижтимоий ходимлар ва ҳоким ёрдамчилари томонидан 93 614 та оила (ижтимоий ходим томонидан 81 042 та (86,6 %), ҳоким ёрдамчиси томонидан 12 572 та (13,4 %)) билан камбағаллик сўровномаси ўтказилган бўлиб, шундан, 34 251 та оила (131 482 нафар аҳоли) камбағал деб топилган.
Жумладан, Бухоро шаҳри 4539 та, Когон шаҳри 727 та, Бухоро 1728 та, Вобкент 1765 та, Ғиждувон 6949 та, Жондор 2756 та, Когон1231 та, Қоракўл 3170 та, Қоровулбозор 221 та, Олот 2037 та, Пешку 2601 та, Ромитан 2915 та, Шофиркон 3612 та оилалар камбағаллик реэстрига киритилди.
Маҳаллалардаги ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан реэстрга киритилган оилаларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларга зарур хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш, имтиёзларни қўллаш, даромадини ошириш ва пировардида камбағалликдан чиқаришни кўзда тутувчи индивидуал режалар шакллантирилди.
Ҳар бир оиланинг ҳолатидан келиб чиқиб, унга мос бўлган хизматларни бириктириш учун жами 6 та йўналишда ижтимоий ходим томонидан 108 та ва ҳоким ёрдамчиси томонидан 54 та хизматлар мавжуд.
Ҳозирги кунга вилоят бўйича «Камбағал оилалар реэстри»га киритилган 14 122 та оилалар индивидуал хизматлар режаси ишлаб чиқилиб «Маҳалла эттилиги» аъзолари томонидан тасдиқланди. Ушбу режаларда 61 806 та ижтимоий хизматлар ўрин олган.
Жумладан, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш йўналишида 24 937 та хизмат, кафолатланган тиббий хизмат йўналишида 23 370 та хизма, таълим ва касб-ҳунарга ўргатиш йўналишида 12 363 та хизмат, уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш йўналишида 1 136 та хизматлар индивидуал режаларга киритилди.
Шунингдек, 15 699 та (52,6%) индивидуал режалар тасдиқлаш жараёнида турибди. Жумладан, таҳрирлаш ҳолатида 2 858 та, маҳалла эттилигига юборилган 2 079 та, юборишга тайёр ҳолатда 3 317 та, хизмат бириктирилмоқда ҳолатида 7 745 та.
Камбағал оилаларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўламини кенгайтириш, уларнинг манзиллилиги ва самарадорлигини янада ошириш ҳамда камбағал оилалар аъзоларининг салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган янги имкониятларни яратиш мақсадида қабул қилинган Президентимизнинг 2025 йил 8 майдаги 84-сонли Фармонига асосан «Камбағал оилалар реэстри»га киритилган оилаларни тоифаларга ажратиш ва давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини уларнинг тоифасига қараб кўрсатиш тартиби амалиётга жорий қилинди.
Ҳозирги кунда кўрсатилган хизмат ва ёрдамлар натижасида 7 417 та оила (26 352 нафар аҳоли) камбағалликдан чиқарилган бўлиб, вилоят бўйича 26 834 та оила (105 130 нафар аҳоли) қуйидаги кўринишда «Камбағал оилалар реэстри»да қолмоқда.
Жумладан, Бухоро шаҳри 830 (3 709), Когон шаҳри 116 (611), Бухоро 385 ( 1343), Вобкент 591 (1 174), Ғиждувон 1 169 (5 780), Жондор 671 (2 085), Когон 288 (943), Қоракўл 839 (2 331), Қоровулбозор 77 (144), Олот 553 (1 484), Пешку
654 (1 947), Ромитан 474 (2 441), Шофиркон 770 (2 842) та оила реэстрда қолмоқда.
Ягона ижтимоий реeстрдаги оилалар, эҳтиёжманд оилаларга лимитдан ортиқча истеъмол учун тўловлар бўйича
Шу билан бирга, вилоятда 2023 йил 1 ноябрь ҳолатида нафақа олувчи оилалар сони 93,7 мингта ёки 16,4 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 28,9 минг тани ташкил қилиб, ҳудудда яшайдиган жами оилалар сонига нисбатан нафақа олувчи оилаларнинг улуши 4,7 фоизни ташкил этмоқда.
Ягона ижтимоий реэстрда турган кам таъминланган оилаларга бир ой давомида 14,7 млрд.сўм миқдорда, шундан 26,4 минг нафарига 13,6 млрд.сўм болалар нафақаси ва 2,5 минг нафарига 1,1 млрд.сўм моддий ёрдам пуллари тўланиб келинмоқда.
2024 йил қиш-куз мавсумида кам таъминланган реэстрда турувчи 37,8 минг нафар ва маҳалла томонидан шакллантирилган қўшимча 4,2 минг оилаларга бир марталик 270 минг сўмдан жами 11,3 млрд.сўм моддий ёрдамлар тўлаб берилди. 2024 йил ноябрь-декабрь ойлари ҳамда 2025 йил январь-февраль ойларида белгиланган лимитдан ортиқча истеъмол қилган 1,8 минг нафар оилаларга электр энергия ва табиий газ сарфи учун 166,1 млн.сўм маблағлар тўлаб берилган.
2025 йил июнь ойида реэстрларга киритилган ва реэстрларга киритилмаган 68,1 минг оилалардан кўшимча компенсация учун аризалар қабул қилиниб, (май ойидан бошлаб) июнь-сентябрь ойида 15,6 минг оилаларга 745,1 млн.сўмлик маблағлар ўз вақтида тўлаб берилди.
2025 йил ноябрь ойида 51,0 мингта оилага 51,0 млрд сўмлик моддий ёрдам ва компенсация тўловлари тўланиши кутилмоқда.
«Маҳалла еттилиги» томонидан 134-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида май ойидан бошлаб белгиланган лимитдан ортиқча истеъмол қилган оилаларга компенсациялар тўлаб берилиш ва ноябрь ойида бир марталик моддий ёрдам берилишини аҳолига тушунтириш ишларини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда.
Кам таъминланган оилалар реeстирида турувчи оилаларни қайта ўрганиб шароити яхшиланган оилаларни реэстрдан чиқариш чоралари доимий равишда амалга оширилмоқда.
"Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари бўйича
"Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича 5 952 та аризалар келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 882 таси қарор талабларига мувофиқ ёрдам кўрсатилди, 737 та кўриб чиқиш жараёнида ҳамда 2 306 та ариза эгаларига тушунтиришлар берилди.
Ўтган давр мобайнида «Саховат ва кўмак» жамғармасига 14,0 млн.сўм маблағлар тушган бўлиб, келиб тушган мурожаатлар асосида уларнинг 5,4 млн.сўми ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилди.
Жумладан, дори-дармон ва даволаниш, озиқ-овқат ва кийим-кечак сотиб олиш, уй-жойини таъмирлаш, коммунал қарздорликларни қоплаш ҳамда бошқа масалалар учун маблағлар йўналтирилган.
Жумладан, дори-дармон ва даволаниш, озиқ-овқат ва кийим-кечак сотиб олиш, уй-жойини таъмирлаш, коммунал қарздорликларни қоплаш ҳамда бошқа масалалар учун маблағлар йўналтирилган.
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилаётган ёрдамлар бўйича
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга ижтимоий хизматлар кўлами ва қамровини кенгайтириш орқали уларнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлиги таъминланмоқда.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 1 093 нафар шахслар мавжуд бўлиб, йил бошидан 340 нафар шахс мазкур рўйхатга киритилган ҳамда 85 нафари рўйхатдан чиқарилган.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган 1 093 нафар кексаларга режа асосида тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уй-рўзғор ишларига кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.
Яқин қариндошлари бўлмаган 612 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар компенсация нафақалари билан қамраб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»қарорига асосан 2025 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб қувватлашга қаратилган «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реэстридаги шахсларга, Камбағал оилалар реэстрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оиласида яшовчи ўзгалар парваришига муҳтож ёки ногиронлиги бўлган шахсларга қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Йўлга қўйилган ижтимоий хизматлар Агентликнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва тизим ташкилотлари билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан 1 715 нафар шахсларга хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.
Жумладан;
- кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати (кексалар боғчаси) билан 111 нафар,
- уй шароитида қараб туриш хизмати (уйда бориб 3 соат қараб туради) билан 332 нафар,
- тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати (уйда бориб 2 соатгача муолажа ўтказади) билан 263 нафар,
- уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати (ассистент хизмати) билан 848 нафар,
- шахсий ёрдамчи хизмати (кўзи ожиз ва инсульт олганларга ишга ёки ўкишга боришга кўмаклашиш 2 ҳафта) билан 24 нафар шахслар қамраб олинди.
Дастур доирасида 203 та тадбиркорлар томонидан июль ойида кўрсатилган 5 турдаги ижтимоий хизматлари учун 684,1 млн.сўм маблағ ижтимоий жамғарма мблағлари ҳисобидан қоплаб берилди.
Агентлик тизимидаги санаторийларда даволаниш учун навбатда турганлар сони 55 332 нафар бўлиб, 9 349 нафар шахслар йўлланма асосида юборилди.
Тазйиқ ва зўравонликга учраган хотин-қизлар ҳамда бирламчи кўмак хоналари бўйича
Тазйиқ ва зўравонликга учраган хотин-қизларга ижтимоий хизматлар туман (шаҳар) ва маҳалла даражасида ташкил этилиб, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий мустақиллиги таъминлаб борилмоқда. Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар томонидан 7 491 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 6 846 таси «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали, 132 таси «102» орқали ҳамда 513 таси 1146 ишонч рақами орқали келиб тушган.
Бугунги кунда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга 8 615 та ҳимоя ордерлари берилган.
Келиб тушган мурожаатларга асосан 7 491 нафар шахсларга сўровномалар ўтказилган. Шундан 7 424 тасига сўровнома якунланган бўлиб, 95 таси жараёнда турибди.
Кундузги қатнов асосида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан 5 158 та психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатилди.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч қабул бўлимларида туну-кун фаолият кўрсатаётган бирламчи кўмак хоналарига 510 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган шахслар ва уларнинг вояга етмаган болалари жойлаштирилиб, тегишли хизмат кўрсатилган.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази вилоят бўлинмаси томонидан 59 нафар аёлларга ёрдам кўрсатилган.
«Меҳр ва саховат куни» доирасида амалга оширилган ишлар бўйича
Вилоятдаги эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексаларга ғамхўрлик қилишда бир қатор амалий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. «Меҳр ва саховат куни» доирасида 510 дан ортиқ тадбирларга 12 841 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар қамраб олинди, уларга 495 та ногиронлар аравачаси, 203 та эшитиш мосламаси, 475 та протез ортопедия мосламалари, 685 та реабилитация воситалари ҳамда 1 122,1 млн.сўмлик дори-дармонлар, 1 890,3 млн.сўмлик моддий ёрдам, 1 026,6 млн.сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 582,3 млн.сўмлик совға саломлар жами мазкур ишлар учун 4 621,2 млн.сўмлик маблағлар сарфланган.
Ишчи гуруҳлари томонидан тадбирлар давомида доимий равишда фуқароларга сайёр ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Вилоятда ҳар ҳафтанинг жума куни «Меҳр ва саховат куни» сифатида белгиланиб, ташкилотлар томонидан эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексаларга кўрсатилаётган хайрия тадбирларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб келинмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун амалга оширилган ишлар бўйича
Бундан ташқари, вилоятдаги мавжуд 62 730 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни тегишли тиббий кўриклардан ўтказиш, ногиронлик тайинлаш ҳамда уларни реабилитацияга йўналтириш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш учун 32 нафар тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари ходимлари жалб этилган.
Тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИEК) фаолияти оптималлаштирилиб, вилоятда туман ва туманлараро комиссиялар сони 8 тадан 7 тага етказилди, барча комиссияларда Педиатр врач эксперт штатлари очилди. Натижада, кунлик кўриклар сони 10-12 тагача (3 баравар кам) туширилди.
Вилоятда 62 730 нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилаётган бўлиб, ўтган давр мобайнида улардан 96 нафарининг ногиронлик гуруҳи бекор қилинди, 413 нафарининг ногиронлик гуруҳи енгиллаштирилди ҳамда 240 нафарининг ногиронлик гуруҳи оғирлаштирилди, 3 323 нафар шахсларга бирламчи ногиронлик ва 6 709 нафар шахсларга қайта ногиронлик гуруҳи белгиланган.
Меҳнатга жалб қилиш мумкин бўлган 34 347 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб, ишдан бўшаганлар 2024 йилда 4 329 нафарни, 2025 йилда 5 562 нафарни ташкил қилади. 2025 йилда 4 986 нафар шахслар бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 3 289 нафар (66%) ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги таъминланди, 902 нафари параспортга жалб қилинди, 472 нафар шахслар учун реабилитация марказларига ордерлар ажратилди.
2024 йилда «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисида Президент қарори ҳамда «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш» ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорлар билан протез мосламалари ва реабилитация воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилди. Протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилди. Шундан келиб чиқиб протез мосламалари ва реабилитация воситалари сифати оширилди.
2024 йил 1 июлдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар томонидан реабилитация қилишнинг техник воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламаларини «УЗУМ» маркет орқали харид қилиш бўйича ваучер тизими ишга туширилган.
Бугунги кунга келиб 4 716 нафар ногиронлиги бўлган шахслар протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланиб, агентлик томонидан 6 790,9 млн.сўм маблағ ишлаб чиқарувчиларга тўлаб берилган.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун турли спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан:
2025 йил 4 май куни Бухоро шаҳридаги «Сомонийлар» боғида «Инсон учун» шиори остида инклюзив югуриш марафони бўлиб ўтди. Мазкур тадбир жамиятда инклюзивлик тамойилларини кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва турли тоифадаги фуқаролар ўртасида ижтимоий бирдамликни кучайтириш мақсадида ўтказилди. Бунда 220 нафар ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди.Марафон давомида иштирокчилар учун маданий-кўнгилочар дастурлар, мусиқий чиқишлар, соғлом ҳаётни тарғиб этувчи ахборот материаллари ва рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди. Тадбир якунида барча қатнашчиларга эсдалик сертификатлари топширилди.
2025 йил 15 май куни вилоятда "Беш ташаббус паралимпиадаси"нинг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу спорт байрами ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт ва жамият ҳаётига фаол интеграциялашиш йўлида муҳим қадамлардан биридир.
Маҳаллий саралаш босқичларида муваффақият қозонган 338 нафар иштирокчи вилоят босқичида ўз иқтидор ва маҳоратини намойиш қилди. Улар пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка каби 13 та спорт йўналишида ўзаро беллашди.
Паралимпиада нафақат спортчилар учун имконият, балки жамиятда инклюзивликни тарғиб қилувчи, тенг ҳуқуқли муҳит яратишга хизмат қилувчи ижобий ташаббусдир. Мусобақалар давомида иштирокчиларнинг ғалаба учун бўлган иродаси, куч-ғайрати ва қатъияти томошабинлар ва ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.
Мазкур босқич натижаларига кўра, ўз спорт йўналишида ғолиб чиққан иштирокчилар республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2025 йил 16 май куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган "Инсон учун" шиори остидаги марафон ижтимоий фаоллик, спортга бўлган меҳр ва инсоний қадриятлар уйғунлигида ўтди. Марафонда 250 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди. Тадбир якунида иштирокчилар 4 тоифа бўйича (эркаклар ва аёллар алоҳида ҳисобда, жами 24 нафар) ғолиб сифатида диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
2025 йил 28 май куни Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спортнинг пара шахмат тури бўйича"ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоятдан 250 нафар иштирокчилар ўзаро беллашишди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
2025 йил 31 май куни Бухоро «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол ва эстафета спорт турлари ўтказилди. Шунга асосан «Мурувват» уйи тарбияланувчиларининг 20 нафари эстафета ҳамда 10 нафари мини футбол ўйинларида иштирок этди. Тадбирда якунида параолимпия ўйинларига қатнишган барча тарбияланувчи болалар кубик ва медаллар билан тақдирландилар.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия фаолияти бўйича
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 5 маротаба (февраль, апрель, июнь, июль ва август ойларида) ПТПК кўриклари ташкил этилган бўлиб, жами 1 958 та ариза келиб тушган. Шундан, 1 304 тасига ПТПК хулосалари берилган, 579 таси рад этилган, ҳозирда 75 та ариза кейинги комиссиядан ўтиш учун тасдиқланган. Маълумот учун, 1 304 нафар болаларга ПТПК хулосалари берилган.
Жумладан,
152 нафари кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига;
604 нафари ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга;
4 нафарига «Мурувват» уйига ПТПК йўлланмаси берилган.
3 нафарига "Мурувват" интернат-уйларининг кундузги парвариш гуруҳига;
20 нафари давлат ихтисослаштирилган таълим муассасасининг уйда таълимига;
1 нафари тайёрлов гуруҳларига;
246 нафари умумтаълим мактабларидаги инклюзив синфларга;
6 нафари касб-ҳунар мактабларига;
106 нафари мактабгача таълим ташкилотларидаги инклюзив гуруҳларга;
148 нафари Давлат хусусий шерикчилик асосидаги Кундузги парвариш хизматига;
Кундузги парвариш хизмати, ногиронлиги бўлган шахслар учун янги тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўйича
Вилоятдаги кундузги парвариш хизматига тўғри келадиган 306 нафар ногиронлиги бўлган болалардан 306 нафари мазкур хизматларда фойдаланаётган бўлиб,
Жумладан, хизматда фойдаланаётганлар:
41 нафари умумий ўрта таълим мактабларида;
42 нафари махсус мактаб-интернатларда;
6 нафари махсус мактабгача таълим ташкилотларида;
130 нафари кундузги парвариш хизматига;
86 нафари «Мурувват» уйида;
1 нафари махсус коллежда (Самарқанд вилоятида).
2025 йил мақсадли кўрсатгичлар режасида мувофиқ жорий йилнинг 1 октябрига қадар вилоятдаги барча туман (шаҳар)ларда Давлат хусусий шерикчилик асосида «Кундузги парваришлаш» хизмати ташкил этиш орқали 88 нафар ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 13 та туман (шаҳар)да «Кундузги парваришлаш» хизматини ташкил этиш бўйича тадбиркорлар билан битимлар тузилган бўлиб, шундан 133 нафар
3-18 ёшли болалар қамраб олинган.
Бундан ташқари, Бухоро ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйида «Кундузги парвариш» хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда 33 нафар ногиронлиги бўлган болалар қатнамоқда.
«Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари бўйича
2023 йил 15 июнь санасидан бошлаб 3 та мурувват уйлари, 1 та аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳамда 1 та Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун «Бухоро» санаторияси Агентлик тасарруфига ўтказилди.
Вилоятда 3 та ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат уйлари мавжуд. Жумладан Бухоро шаҳридаги болалар «Мурувват» интернат уйи қуввати 310 нафар болага мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда муассасада доимий қоладиган 248 нафар ногиронлиги бўлган болалар парвариш қилинмоқда.
Бухоро «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи 305 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда муассасада 305 нафар ногиронлиги бўлган аёллар истиқомат қилиб келмоқда. Уларга малакали ходимлар томонидан тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида «Мурувват» уйидаги аёлларнинг имкониятларига қараб ўқув хоналари, тўгарак хоналари ташкил этилган.
Чеварчилик, пазандачилик, тўқувчилик, сартарошлик, расм чизиш, кутубхона, компьютер тўгарак хоналари тўлиқ жиҳозланиб фойдаланиб келинмоқда.
Қоракўл «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклари интернат уйи 300 ўринга мўлжалланган. 300 нафар васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.
Васийликка олинганларни ўртасида ақлий ривожланишида ижобий ўзгаришлар бўлган шахсларни мехнат кўникмаларини эгаллаши учун муассасада ишлаб чиқариш (мехнат) устахонаси, иссиқхона ҳамда мусиқа ва шашка-шахмат тўгарак хоналари ташкил қилинган бўлиб, мехнат иструкторлари томонидан енгил меҳнат кўникмаларини бажариш ва ўргатиш ишлари йўлга қўйилган.
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларга кетган вояга етмаган болалар бўйича
Шунингдек, вилоятда жами 8 та (Бухоро шаҳарда 4 та, Пешку туманида 3 та ва Ғиждувон туманидан 1 та) оилавий болалар уйи мавжуд бўлиб, мазкур оилавий болалар уйларида жами 30 нафар тарбияланувчилар тарбияланиб келмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида 1 нафар оилавий болалар уйларида тарбияланаётган тарбияланувчи бошқа шахсларга васийликка берилди ҳамда 1 нафари 18 ёшни тўлдирганлиги сабабли оилавий болалар уйидан чиқарилди.
Оилавий болалар уйида тарбияланаётган тарбияланувчилар билан ойида бир маротаба ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда оилавий болалар уйида ташриф буюриб, улардаги муаммолар ўрганилиб, жойида бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Оилавий болалар уйида тарбияланаётган тарбияланувчиларни ота-онаси ва яқин қариндошларига қайтариш бўйича вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.
Етим ва ота она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали ушбу тоифадаги шахсларнинг жамиятга киришини таъминлаш чоралари кўриб борилмоқда.
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сони 360 нафарни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 360 нафар ота-она қаровисиз қолиб кетган болаларга васий ёки ҳомийлик тайинланди, уларнинг 12 та ижтимоий ҳуқуқлари (овқатланиш, қийиниш, таълим ва бошқа) бажарилиши назоратга олинди.
Васийлик ва ҳомийлик ҳамда патронатга 5 744 нафар вояга етмаганлар олинган бўлиб, Шундан, васийликка олинганлар 4 211 нафар, ҳомийликка олинганлар 1 398 нафар, патронатга олинганлар 135 нафар, оилавий болалар уйларидаги болалар 30 нафарни ташкил этади.
Вилоятда 18-23 ёшдаги васийлик ва хомийликда бўлган 360 нафар болалар мавжуд бўлиб, уларнинг жамиятга кириши бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқилмоқда.
Жорий йилда 30 нафар етим ва ота-онасидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланиши режалаштирилган. Бугунги кунда 21 нафарига уй-жой сотиб олиш учун шартномалар тузилиб, барчасига 21 нафарига уй-жойлар сотиб олинган ҳамда ушбу мақсад учун 5,1 млрд.сўм маблағ сарфланган. Қолганлари бўйича тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда маҳалла ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари билан ҳамкорликда қолган вояга етмаган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар бўйича
Шунингдек, вилоятда 3 та кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, 4 та алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган махсус мактаб-интернатлар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу таълим муассасаларида жами 1 178 нафар ўқувчилар вилоят психологик-тиббий педагогик комиссияси хулосасига асосан таълим олиб келмоқда.
Шунингдек, ҳудудлардаги 57 та умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотида «инклюзив таълим гуруҳлари» (80 нафар бола) ҳамда 151 та умумий ўрта таълим мактабларида 212 та инклюзив синфлар (280 нафар бола) фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, умумтаълим мактабларида ҳозирги кунда жами 701 нафар ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериб келинмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалаларнинг фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болаларни бепул мактабгача таълим билан қамраб олиш мақсадида 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб 3 та (Вобкент, Ғиждувон ва Жондор) туманда, «Илк ривожланиш марказлари» фаолиятини йўлга қўйилда ва 253 нафар болалар қамраб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан "Ғамхўрлик” гуруҳлари ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда ташкил этиш белгиланган.
Шу муносабат, билан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб, Бухоро шаҳридаги 27-сон ва Ромитан туманидаги 26-сон махсус мактаб-интернатларида «Ғамхўрлик» гуруҳлари ўз иш фаолиятини бошлади ва уларда 11 нафар оғир нуқсонли касалланган болалар қамраб олинди.
Бухоро шаҳридаги 24-сонли "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ва 57-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида гуруҳ очиш учун белгиланган болалар сони 6 нафарга етмаганлиги сабабли «Ғамхўрлик» гуруҳлари очилмаган.
