Иқтисодий ўқувлар доирасида вилоят ҳокимлиги ижро интизоми назорат бўлими бошлиғининг ахбороти тингланди
2025-08-01 20:45:00 / Янгиликлар

Шу нуқтаи назардан, бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган иқтисодий ўқувлар доирасида вилоят ҳокимлиги ижро интизоми назорат бўлими бошлиғи Умид Қўшшаевнинг ахбороти эшитилди.
Маърузачи иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияитини кенг тушунтирди.
Фармон билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари зиммасига юклатилган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, 2025-йилнинг биринчи ярим йиллигида Вазирлар Маҳкамаси ва Президент топшириқларининг ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди. Ушбу таҳлиллар асосида иккинчи ярим йилликда ижро интизомини янада яхшилаш, вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
