Ғиждувон ва Шофирконда ўтган тарғибот тадбирлари қишлоқ хўжалигида долзарб қарор мазмун-моҳиятига бағишланди
2025-01-10 20:05:00 / Янгиликлар

Шу нуқтаи назардан, айни кунда вилоят агросаноат мажмуига тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари томонидан вилоят шаҳар ва туманларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Худди шундай, тадбирлар Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманларида ташкил этилди. Кўргазмали ўқув-амалий семинари тарзида ташкиллаштирилган бу тадбирларда таъкидланганидек, вилоят шаҳар ва туманларида тузилган ишчи гуруҳи эндиликда маҳаллий ҳокимликлар ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан мулкчилик ҳуқуқи аниқланмаган дала четларидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил қилади.
Вилоят шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 февралга қадар тегишли йил ҳосили учун дала четларида экин экиш ишларини ташкил этиш ва етиштириладиган маҳсулотнинг прогноз кўрсаткичлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинади.
Қарорга мувофиқ, тегишли йилнинг 15 февралига қадар ҳар бир туман кесимида дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг атрофларидаги майдонларда, аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди ҳамда маҳалланинг ички кўчаларида экин экиладиган майдон ва маҳсулот турларини ўз ичига олувчи маълумотлар базасини шакллантиради. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотуви, шу жумладан, «Узех Агро» электрон савдо платформаси орқали ташкил қилинади.
Дала четларига ҳар йили 1 апрелга қадар экин экилмаса ва йил давомида маҳсулот етиштирилмаса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга уларнинг барча қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорида ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредит ресурслари (пахта, ғалла ва б.ш.) молиялаштириши тўхтатилади. Дала четларини иккиламчи ижарага олган ижарачиларга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланади.
Эндиликда ҳар йили 1 апрелга қадар дала четларига экин экмаган ва йил давомида маҳсулот етиштирмаган ердан фойдаланувчиларга нисбатан далолатнома расмийлаштириб, жарима қўллаш учун Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига тақдим қилиш, шунингдек, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришни тўхтатиш юзасидан тегишли тижорат банкларига мурожаат қилинади.
Дала четларига экин экмаган ва йил давомида маҳсулот етиштирмаган ердан фойдаланувчиларга нисбатан далолатнома расмийлаштириб, жарима қўллаш учун Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига тақдим қилиш, шунингдек, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришни тўхтатиш юзасидан тегишли тижорат банкларига мурожаат қилинади.
Юқоридаги қарор ижроси юзасидан «Аму-Бухоро» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, вилоят Агросаноатни ривожлантириш бошқармаси, вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши, Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, вилоят марказий банки ва бошқа дахлдор ташкилотлар зиммасига қатор аниқ вазифалар юкланган.
Шунингдек, дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг атрофларидаги майдонларда, аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди ҳамда маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини ташкил қилишни мувофиқлаштириш бўйича вилоят Ишчи гуруҳи тузилгани мақсадга мувофиқдир.
Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ерларда жойлашган дала четларидан 1 йил мобайнида унумли фойдаланмаганлиги юзасидан ушбу ерлар бириктирилган давлат органларига тақдимномалар киритилиши маълум қилинди.
Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан дала четларига экилган «ин-витро» усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган субсидия ажратилади ва тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан Марказий банкнинг асосий ставкасида тижорат банкларига ресурс сифатида маблағ йўналтирилади.
Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманларида бўлиб ўтган тадбирларда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Самандар Эргашев, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Отабек Мухторов ва бошқалар, туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари сўзга чиқиб, йиғилишда ҳозир бўлган қишлоқ хўжалиги саҳаси масъуллари, маҳалла раислари, фермер хўжаликлари раҳбарларига зарур тавсия ва тушунтиришларни бердилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









