Ғиждувон: истеъмолчилар қонуний манфаатлари таъминланмоқда
2026-10-18 09:30:00 / Янгиликлар

Бу борада Ғиждувон туманида изчил чора-тадбир олиб борилмоқда. Маъмурий жиҳатдан 70 та маҳалладан иборат туманда 65328 та хонадон, 91141 та оила ва уларда жами 330 мингдан ортиқ аҳоли вакили умргузаронлик қилишмоқда. Ҳудудда ижтимоий соҳа иншоотларини олсак, айни кунда халқ хўжалиги тизимидаги умумтаълим мактаби сони 68 тани, тиббиёт бирлашмаси таркибидаги қишлоқ врачлик пункти ва поликлиника сони 41 тани, болалар боғчаси 73 тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат истеъмолчиларнинг товар, иш, хизмат сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Шу нуқтаи назардан, истеъмолчилар қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганда, уларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг асосий мақсад-вазифасидир.
Туман ҳокимининг қабулларида аҳоли вакиллари мурожаатлари тингланиб, айнан истеъмолчи ҳақ-ҳуқуқлари бузилишига доир мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, фуқаро К. Ш. туман марказидаги савдо дўконидан мотоскутер харид қилиб, бир кундан сўнг тўловқобилиятини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни қайтарган. Бироқ шартнома бекорқилинмаган. Мазкур ҳолат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятитомонидан ўрганилиб, шартномани бекор қилиш масаласи ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, фуқаро И. Н. кредит маблағи асосида харид қилган смарт телефони тўловларини олти ой давомида амалга оширган бўлса-да, шартноматўлиқ ёпилмаган. Бу мурожаат ҳам тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
—Умуман, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнингқонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда муаммоларга амалий ечимтопишга оид шу йил бошидан шу кунга қадар 150 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, шундан 135 та мурожаат ижобий ҳал қилинган,—дейди туманистеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Шерзод Ахмедов.—Шунингдек, 15 та мурожаат юзасидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат берилиб, белгиланган режа-дастур асосида фаолиятни давом эттирмоқдамиз.
Албатта, истеъмолчилар ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, судлар таъминлайдилар. Бу борада муайян ваколатларга эга субъект сифатида жамият истеъмолчиларнинг поймол бўлган ҳуқуқларига доир мурожаатларини тезкор ва ҳаққоний кўриб чиқиш, улар қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишга тайёр.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
