Мажлис
2026-09-28 10:20:00 / Мажлислар

📌Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятларнинг ҳудудлардаги амалий ижросини таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги ишларни тўғри ва тизимли йўлга қўйиш мақсадида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича Республика комиссияси 5-7-май кунлари Бухоро вилоятида ўз ўрганишларини олиб борди.
📍Комиссия аъзолари томонидан ҳудудларда ташкил этилган штаблар фаолияти, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда оталиққа олинган йигит-қизлар билан ишлаш тизими яқиндан ўрганилди.
➡️Вилоят ҳокимлигида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати тараққиётнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланмоқда.
ℹ️Бухорода 2 млн 82 минг аҳоли бўлса, уларнинг қарийб 50 фоизи 30 ёшгача, шундан 473 минги 14 дан 30 ёшгача бўлганларни ташкил этади. Бу – жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий куч. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари иштирокида ўтказилган ҳар бир йиғилиш ёки қабул қилинган қарорларда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, улар учун қўшимча имкониятлар берилади ва ҳар бир ислоҳотни ёшларга, айниқса, қуйи тизимгача етиб бориши талаб қилинади.
⬆️Республика комиссияси 2 кун давомида ёшлар соҳасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш жараёнида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 31 та йирик лойиҳалар амалга оширилди. “Кўмак” дастури доирасида 8,6 млрд сўм фоизсиз ссуда ажратилиб, олис ва чекка ҳудудларда 67 та ўқув маркази ташкил этилди.
🍑Йиғилишда вилоятда ёшлар соҳасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилди.
🔫Айниқса, ҳудудда “Ёшлар инфратузилмалари”ни яхшилаш бўйича ташкил этилган ишлар намунали эканлиги қайд этилди. Хусусан, 2025-йилда вилоятда 4 та ёшлар маркази фойдаланишга топширилган. Жорий йил 1-сентябрга қадар яна 5 та ёшлар марказини ишга тушурилиши натижасида республикада биринчи бўлиб, вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларда “Ёшлар маркази” фаолиятини йўлга қўйилади.
⚡️Шунингдек, вилоят ҳокими ташаббуси билан роботехника йўналишига ёшлар қамровини янада ошириш мақсадида 13 та мактабда роботехника-муҳундислик синфлари ташкил этилиб, 5 минг нафарга яқин ўқувчиларга роботехника ҳамда муҳундислик йўналишида таълим берилмоқда. Ёшлар иқтидорини намоён этиш, уларнинг стартап лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 35 та лойиҳага 2 млрд сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, лойиҳаларни тижоратлаштириш ишлари бошланган. Биргина 2025-йилнинг ўзида ёшлар орасида спорт турларини ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 43 млрд сўмга яқин маблағлар йўналтирилиб, 8 та спорт обекти, 10 та мактабга спорт зали янгидан қурилган ҳамда спорт жиҳозлари билан таъминланган. 9 та спорт ва 5 та адаптив спорт турлари бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ташкил қилиниб, 40,0 мингга яқин (37 459 нафар) ёшлар қамраб олинган.
📰Шу билан бирга йиғилишда ёшларни ишли қилиш, касбга ўқитиш ва улар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ишлари танқидий муҳокама қилинди.
💬Жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ишларни самарали ташкил қилиш юзасидан аниқ тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.
