Бухорода "Пойкент" миллий бренди тақдим этилди
2026-09-28 10:15:00 / Матбуот анжуманлари

Тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21-июл кунги видеоселектор йиғилишида белгиланган миллий брендларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва уларни халқаро бозорда тарғиб этиш бўйича вазифалар ижроси доирасида ўтказилди.
Анжуманда вилоят раҳбарияти, туризм соҳаси вакиллари, "Пойкент" бренди асосчилари ҳамда 50 га яқин ОАВ ва интернет нашрлари вакиллари иштирок этди.
Маълум қилинишича, "Пойкент" миллий бренди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган. Бренд асосида фаолият юритаётган "Пойкент Букҳара Олд Cитй" меҳмонхонаси Бухорода миллий туризм брендини шакллантириш ва уни халқаро миқёсда тарғиб этиш йўлидаги муҳим лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилди.
Лойиҳа доирасида "Пойкент Букҳара" бренди остида замонавий меҳмонхоналар тармоғини ривожлантириш, халқаро стандартларга мос хизматларни йўлга қўйиш, зиёрат ва маданий туризм салоҳиятини ошириш ҳамда Бухоронинг туристик жозибадорлигини кучайтириш режалаштирилган.
📌Ҳозирда "Пойкент" бренди остида 4 та меҳмонхона фаолият юритмоқда:
➡️Вобкент туманида – 1 та (21 хона, 52 ўрин);
➡️Когон туманида – 2 та (116 хона, 239 ўрин);
➡️Бухоро шаҳрида – "Пойкент Букҳара Олд Cитй" 4 юлдузли меҳмонхонаси (129 хона, 248 ўрин).
