Бухоро тумани: “O‘lmas gold” МЧЖ йирик агросаноат ва энотуризм лойиҳасини амалга оширмоқда
2026-09-05 11:05:00 / Янгиликлар
Бухоро туманининг Саховат маҳалласида қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш ва туризм йўналишларини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Шаропов туман ҳокими Анваржон Очилов ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида ҳудудда бўлиб, “O‘lmas gold” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган агросаноат мажмуаси ва энотуризм марказидаги ишлар билан танишди.
Мазкур лойиҳа туманда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Buxoro Agro Star” ва “Gala River” корхоналари негизида ташкил этилган “O‘lmas gold” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур ташаббус доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда сайёҳларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган иншоотларни барпо этиш ишларига киришилган.
Аҳамиятли жиҳати, энотуризм маркази йилига 30 минг нафаргача маҳаллий ва хорижий сайёҳга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, унинг таркибида ресторан, музей ва бошқа хизмат кўрсатиш иншоотларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Айни пайтда ҳудудда пластик қути ишлаб чиqариш цехи ишга туширилган. Шунингдек, шарбат ишлаб чиқариш цехи, 500 тонна сиғимга эга совуткичли омбор, ресторан, музей ва бошқа объектларда қурилиш-монтаж ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўрганишлари давомида мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёни, ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, муҳандислик-коммуникaция инфратузилмасини яратиш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари кўздан кечирилди.
Лойиҳани тўлиқ ишга туширилиши натижасида янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Бухоро тумани туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоqда.
Якунда ташаббус ижросига дахлдор масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, лойиҳани белгиланган муддатда ва сифатли якунлаш, мавжуд нуқсон ва камчиликларни тезкор ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









