Пешку: кундалик чиқинди бартараф қилиниб, ҳудуд тоза-орасталигига уларнинг ҳам ҳиссаси қўшилмоқда
2026-09-04 22:15:00 / Янгиликлар
Юртимизда энг улуғ ва энг азиз байрам шукуҳи кезаётган шу кунларда Пешку туманида ҳам шундай бир касб-кор эгалари борки, маҳалла ва кўчалар тоза-озодилигини улар меҳнатисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фавқулодда вазиятлар каби соҳалар қаторида тозалик посбонлари хизмати ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Байрам арафасида, жорий йил 28 июлдан 6 cентябргача бутун республика бўйича ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида тумандаги маҳалла ва кўчаларда ҳам қизғин иш олиб борилмоқда. Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан санитар тозалаш ва ободонлаштириш хизматининг туну кун навбатчилиги ташкил этилмоқда.
Ҳар куни туман ободонлаштириш хизмати ишчи-хизматчилари томонидан ҳудуддан чиқиндиларни олиб чиқиш, ташиб чиқариш жараёнига ўндан ортиқ махсус техника ва 50 нафарга яқин ишчи-хизматчи сафарбар қилинаётгани баробарида 30 тонна атрофидаги чиқинди бартараф қилиниб, маҳалла ва қишлоқлар тозалиги сақланмоқда.
Ҳар куни туман ободонлаштириш хизмати ишчи-хизматчилари томонидан ҳудуддан чиқиндиларни олиб чиқиш, ташиб чиқариш жараёнига ўндан ортиқ махсус техника ва 50 нафарга яқин ишчи-хизматчи сафарбар қилинаётгани баробарида 30 тонна атрофидаги чиқинди бартараф қилиниб, маҳалла ва қишлоқлар тозалиги сақланмоқда.
Умуман, республика миқёсида олсак, Агентлик ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” Давлат муассасаси томонидан ҳам “Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари давомида айни кунда республика бўйича жами 1653 гектардаги 135 та қаттиқ маиший чиқинди полигонида кунига ўртача 4500-4700 тагача қатнов билан 14-15 минг тонна чиқинди қабул қилиниб, жойлаштирилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар республикадаги 8 150 та маҳалладан 7 674 таси тозалик тадбирлари билан тўлиқ қамраб олинган. Бу жараёнда ўртача 4,5 минг дона махсус техника ва 10 мингдан ортиқ соҳа ишчи-хизматчиси жалб этилган. Натижада кунига 30-40 минг тонна атрофида, яъни 40 кунда 1 миллион 400 тонна қаттиқ маиший ҳамда 2 минг тонна атрофида қурилиш чиқиндилари олиб чиқилиб, утилизatsiя қилинган.
Айни кунда фуқаролардан чиқиндилар билан боғлиқ келиб тушган 327 та мурожаат кўриб чиқилиб, шундан 275 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш жараёни бормоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





