Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг моҳияти ва аҳамияти ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ижроси бўйича ҳисобот
2026-09-03 20:30:00 / Янгиликлар

Хусусан, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойишлари, топшириқлари ҳамда мажлис баёнларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ижрога қаратилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинган.
Ҳар ҳафта душанба кунлари Бухоро вилояти ҳокими раҳбарлигида, чоршанба ва жума кунлари эса ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай ва соатбай назорат қилинмоқда.
«Ijro.gov.uz» тизимига киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан тегишли экспертизадан ўтказилгандан сўнг назоратдан ечилиши белгиланганлигини инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги аппаратида топшириқларнинг белгиланган муддатларда ва пухта бажарилишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Мазкур тизимга асосан ҳар ҳафта икки маротаба келгуси ойнинг якунига қадар ижро муддати етиб келадиган топшириқлар рўйхати эслатма тарзида ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари, бўлинма раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларига етказиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳокимлик аппаратида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ижро муддати якунланишини кутмасдан, электрон тизимга олдиндан киритиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари томонидан ҳар ойда камида битта туман ёки шаҳарда, шунингдек, вилоят бошқарма, корхона ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси мақсадли ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда топшириқлар ижросини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Жумладан, 2026 йил:
февраль ойида Жондор тумани ҳокимлигида;
март ойида Бухоро автомобиль йўллари ҳудудий бошқармасида;
апрель ойида Қоракўл тумани ҳокимлигида;
май ойида вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида;
июнь ойида Пешку тумани ҳокимлигида;
август ойида Шофиркон тумани ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳолати ўрганилиб, топшириқлар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли амалий ёрдам кўрсатилди.
2026 йилнинг январь–август ойларида вилоят ҳокимлиги аппаратида ижро интизомининг ҳолати 63 маротаба муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар бир топшириқнинг ижросига «темир интизом» тамойили асосида жиддий ёндашилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқларини ўз вақтида, самарали ҳамда тўлиқ бажаришда вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимларининг роли ҳамда шахсий жавобгарлигини оширишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
Ижро интизомига сусткашлик билан ёндашган, топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда таъминламаган масъул раҳбарларга нисбатан амалдаги тартибда интизомий таъсир чоралари кўриб борилмоқда.
«Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар ижроси «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали 2026 йил январь–август ойларида вилоятга дахлдор жами 3 232 та топшириқ келиб тушган.
Шундан:
1 938 та топшириқда вилоят ҳокимлиги асосий ижрочи;
1 294 та топшириқда вилоят ҳокимлиги ҳамижрочи этиб белгиланган.
Мазкур топшириқларнинг 3 217 таси (99,5 фоиз) бўйича ижро таъминланиб, назоратдан ечилган. Қолган 15 та топшириқ бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамижрочи сифатида белгиланган бўлиб, айни пайтда уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг Президент Администрацияси модулида вилоят ҳокимлигига дахлдор 378 та, Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари модулида эса 974 та топшириқ келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича ижро таъминланган.
Центабр ойидаги топшириқлар ижроси 2026 йил центабр ойида белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида кунбай календарь график ишлаб чиқилган.
Шунингдек, ҳар бир ҳоким ўринбосари кесимида тегишли «Йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ва ижрога қаратилган.
Центабр ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жами 273 та топшириғи назоратга олинган бўлиб, шундан 97 тасининг ижроси муддатидан олдин таъминланган.
Қолган топшириқларнинг ҳам белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида масъул ижрочилар томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Умуман олганда, Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Президент Администрациясининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини белгиланган муддатларда, тўлиқ ва сифатли таъминлаш, ижро интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Умид Қўшшаев,
Бухоро вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати
ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи
