Қоракўл: “Дўрман”да “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили самара бермоқда
2026-08-11 15:05:00 / Янгиликлар

Ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массиви замонавий қиёфа касб этмоқда. Дастлаб 12 та кўп қаватли уйдаги 240 та хонадон фойдаланишга топширилган бўлса, бугун қурилаётган кўп қаватли уйлар сони 70 тага, хонадонлар 1 минг 400 тага етказилмоқда. Аҳоли учун оилавий поликлиника, болалар боғчалари ҳам барпо этилган.
Сув тақчил ҳудуд бўлишига қарамай, Дўрманлик деҳқонлар ердан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил етиштирмоқда.
Тумандаги 15 та маҳаллада яшовчи 50 мингга яқин аҳоли дала-деҳқончилиги ва томорқачилик билан шуғулланади. Айни пайтда такрорий экин сифатида карам, булғор қалампири, бақлажон, ловия ва сабзи етиштирилмоқда.
Айниқса, Дўрман маҳалласида “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида сабзи етиштиришга ихтисослаштирилган майдонлар ташкил этилган. Бу ерда агротехник талабларга амал қилиниб, экинлар ўз вақтида суғорилмоқда ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилмоқда.
Натижада ҳар гектар ердан 30 тоннадан ортиқ сабзи ҳосили олинмоқда. Бу эса деҳқонлар даромадини ошириш, аҳоли дастурхонини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга хизмат қилмоқда.
Дўрманликлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ерга меҳр, меҳнат ва замонавий агротехнология уйғунлашса, сув тақчил ҳудудда ҳам мўл ҳосил етиштириш мумкин.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









