Меҳнат ва интилиш самараси: “Пахтаобод” маҳалласида беданачилик орқали барқарор даромад топаётган хонадон
2026-08-05 11:25:00 / Янгиликлар

“Пахтаобод” маҳалласининг Полвонобод қишлоғида истиқомат қилувчи Анвар Бекбоев ана шундай ташаббускор фуқаролардан биридир. У "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури доирасида ажратилган 50 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан беданачилик фаолиятини йўлга қўйиб, оиласи учун барқарор даромад манбаини яратишга муваффақ бўлди.
Бугунги кунда хонадонда 3, 20 ва 40 кунлик беданалар замонавий парвариш усуллари асосида боқилмоқда. Тўғри парвариш ва самарали бошқарув натижасида уларнинг маҳсулдорлиги изчил ошиб бормоқда.
Хонадонда ҳар куни ўртача 500 дона бедана тухуми олинмоқда. Маҳсулот ички бозорда харидоргир бўлиб, ҳар бир тухум 500 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, тухумлар инкубаторда 16 кун давомида парвариш қилиниб, ҳар бир циклда 250 тагача жўжа олинмоқда. Жўжаларнинг ҳам реализация қилиниши тадбиркорга қўшимча даромад келтирмоқда.
Бедана гўштига ҳам истеъмолчилар талаби юқори. Хонадонда етиштирилаётган маҳсулот 80 минг сўмдан сотилиб, унга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.
Йўлга қўйилган мазкур фаолият натижасида Бекбоев Анвар хонадони ойига ўртача 10 миллион сўм соф даромад олмоқда. Бу эса давлат томонидан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш орқали қисқа муддатда барқарор ва даромадли тадбиркорликни йўлга қўйиш мумкинлигини яна бир бор тасдиқламоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








