Ҳалол меҳнат ортидан келган барака: жондорлик Ёрқин Сайлиев оилавий чорвачилик фаолиятини кенгайтирмоқда
2026-08-03 18:10:00 / Янгиликлар

Ана шундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, чорвачилик ва деҳқончилик соҳасида муносиб натижаларга эришаётган юртдошларимиздан бири —жондорлик Ёрқин Сайлиевдир.
Ёрқин Сайлиев оилавий чорвачилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида давлат томонидан ажратилган 50 миллион сўмлик имтиёзли кредитдан самарали фойдаланди. Мазкур молиявий кўмак унинг келгуси режаларини амалга ошириш ва хўжалигини ривожлантириш учун муҳим асос бўлди.
Шунингдек, у замонавий ва шаффоф тизим — “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали ўтказилган очиқ танловда иштирок этиб, захира ер майдонларидан 3 тасини 30 йил муддатга ижара асосида қўлга киритди. Мазкур ер майдонлари чорва учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш, деҳқончилик ишларини самарали йўлга қўйиш имконини берди.
Бугун Ёрқин Сайлиев ердан унумли фойдаланиб, чорва молларини парваришлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Амалга оширилаётган изчил меҳнат натижасида хўжаликда чорва бош сони ортиб, ҳозирда 12 бош йирик шохли қорамол ва 5 бош эчкига етган.
Ёрқин Сайлиев эришаётган ютуқларини, аввало, юртимизда яратилган тинчлик ва осойишталик, деҳқон ва чорвадорларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда берилган имкониятлар самараси, деб билади.
Ҳалол меҳнат, қатъият ва тўғри фойдаланилган имкониятлар инсонни янги марралар сари етаклайди. Ёрқин Сайлиев каби меҳнаткаш инсонларнинг фаолияти юртимизда тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда муносиб намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати




