#тадбиркорлар_қабули
2024-08-24 14:25:00 / Янгиликлар

Мавзу йўналишидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мақсад ягона - ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали аҳоли даромадларини ошириш.
Бугун, 24 август куни жорий ҳафта учун режалаштирилган қабул ҳам онлайн форматда ташкил этилди.
Вилоят раҳбари видеоконфренцалоқа тарзида вилоят ҳокимлигидаги марказий ва ҳудудий студиялардан иштирок этган 43 нафар тадбиркорнинг 52 та мурожаатини тинглади.
Мурожаатларда асосан кредит олиш ва олинган кредит тўловларидаги муддатни узайтириш, бинони фойдаланишга қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришга кўмаклашиш, ишлаб чиқарилган тармоқларини кенгайтириш каби масалалар кўриб чиқилди. Кўтарилган масалаларнинг 7 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.
Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиш жараёнида амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг саъй-ҳаракатларини тўлалигича қўллаб-қувватлашини, ҳар қандай муаммо бўлса, ҳудудлар бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳал қилишга тайёрлигини, тадбиркорларга кўмакчи эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Худди шу форматдаги мулоқот доимий ўтказилиши белгиланди. Бу борада вилоят ҳокимлигининг интернетдаги расмий саҳифалари орқали қўшимча хабар берилади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









