Бухоро тумани: маҳалла "Ҳунарманд" уюшмаси билан ҳамкорликда 5 нафар чеварни ишли қилди
2026-07-17 10:15:00 / Янгиликлар

Ижтимоий муҳофазага олинган оилаларни қўллаб-қувватлашда “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Маҳалла маъмурияти "Ҳунарманд" уюшмаси туман бўлими билан ҳамкорликда Янгиобод қишлоғида бўш турган бинодан алоҳида жой ҳозирлаб, ҳудудда яшовчи тикувчилардан бири Матлуба Носирова бошчилигида чеварлар цехини ташкил қилди.
Ўзига хос тикувчилик тўгарагида шу йўналишга қизиқиш билдирган ҳаваскор аёллар учун маҳорат дарслари (мастер-класс) ўтказилиб, уларга ҳунармандчилик, чеварлик сир-асрори амалий тарзда ўргатилмоқда. Аҳамиятли жиҳати, эндиликда ногиронлиги бўлган аёллар бу цех туфайли касб-ҳунар эгаллаши, уй шароитида даромад топиши учун ҳам бу яхши имкониятдир.
Айни кунда кичик корхона чеварлари миллий либослар, аёллар, келинчаклар кийимларини бежирим тикиб тайёрлаб, буюртмалари сонини кўпайтирмоқдалар. Бунда Зарнигор Насриева, Амина Аминова, Азиза Раҳматова, Ойсулув Маҳмудовалар қўлидан харидорбоп бежирим тикиб чиқарилаётган кийимлар ички бозорга ҳам чиқариб сотилмоқда.
Эътиборлиси, кичик корхона чеварлари орасида эҳтиёжманд оилалар бекалари, ногиронлиги бўлган аёллар бор. Биргина ташаббус орқали маҳаллада ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга мададкор бўлиш, улар бандлиги ва даромад топишини таъминлаш орқали жамоатчилик орасидаги фаоллигини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати




