"Заковат" интеллектуал ўйинининг якуний Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди
2024-08-21 09:45:00 / Янгиликлар
"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказиб келинмоқда.

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда 13 та туман ва шаҳарлардан 18-30 ёш тоифаларида жами 78 нафар ёшлар иштирок этишди.
Муросасиз кечган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, Ғиждувон тумани ёшлари 1-ўринни, Жондор тумани ёшлари 2-ўринни, Олот тумани ёшлари 3-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.









