Қоракўл: “Соғлом турмуш тарзи” тарғибот тадбирида тиббий кўрик ўтказилди
2026-06-29 19:40:00 / Янгиликлар

Жумладан, фуқароларнинг саломатлиги текширилиб, касалликларни эрта босқичда аниқлаш, профилактик тавсиялар бериш ҳамда зарур ҳолатларда мутахассис шифокорлар маслаҳатидан фойдаланиш имкониятлари яратилди. Шунингдек, тиббий кўриклар жараёнида республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 50 дан ортиқ врач мутахассислари иштирок этдилар.
Тадбирда туман аҳолисига терапевт, кардиолог, невролог, травматолог, педиатр, уролог, гинеколог кўриги, эндокринолог хизмати, ЛОР ва кўз шифокори кўриги, УЗИ ҳамда лаборатория текширувлари ва бошқа турдаги йўналишларда тиббий хизматлар кўрсатилди. Мазкур тадбирда жами 321 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 114 нафарида турли касалликлар аниқланиб, уларга зарурий даволаш чораларини кўриш белгиланди ҳамда беморлар мутахассислар назоратига олинди. Тадбирда қатнашганларга соғлом турмуш тарзи, беморликка тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида ҳам маълумот берилди.
Шунингдек, аҳолига инфаркт ёки юрак хуружи, инсульт қандай касаллик, уни келиб чиқиш сабаблари, томирларидаги хавфли ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш, энг муҳими, беморларга хизмат кўрсатишда хасталик бошланган илк соатларда тўғри ва тезкор ёрдам кўрсатиш инсон ҳаётини сақлаб қолиш имконияти кескин ошишига олиб келиши тўғрисида маълумотлар берилди.
Замонавий технологиялар билан жиҳозланган шифохонада яратилган шарт-шароит, шифокорлар беморлар ҳолатини тез ва аниқ баҳолаш имконига эга бўлаётганлиги аниқ далилий мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Тадбирда аҳолига соғлом турмуш тарзи ни тарғиб қилувчи видеоролик ҳам намойиш қилинди. Кўрик жараёнида аҳолининг умумий соғлиги баҳоланиб, аниқланган касалликлар бўйича зарур тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









