Бухоро тумани: Мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди
2026-06-27 16:00:00 / Янгиликлар

Бинода амалга оширилган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида унинг ички ва ташқи қисми тўлиқ янгиланиб, замонавий талабларга жавоб берадиган иш шароитлари яратилди. Иншоотда муҳандислик-коммуникatsiя тармоқлари, электр таъминоти, иситиш ва совитиш тизимлари қайта таъмирланиб, хизмат хоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Мазкур лойиҳа давлат муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда фуқаролар учун қулай шарт-шароит яратишга хизмат қилади.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари “Sardor bunyodkor plyus” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Лойиҳа учун давлат бюджетидан қарийб 2 миллиард 300 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Маъмурий бинони фойдаланишга топшириш тадбирида масъуллар, туман ҳокимлиги вакиллари, фахрий ҳарбийлар, хизматдаги ходимлар янги бинода яратилган шароитлар билан танишиб, амалга оширилган ишлар сифатига ижобий баҳо бердилар. Таъкидланганидек, мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиши туманда мудофаа ишлари бўлими фаолиятини янада самарали ташкил этиш, фуқароларга кўрсатилаётган ҳарбий чақириққа доир хизматлар сифатини ошириш ҳамда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Янги бино мудофаа тизимининг моддий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, давлат хизматлари сифатини ошириш ва аҳоли билан ишлаш жараёнини янада такомиллаштириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









