Ромитан: "Аёллар дафтари"даги ишсиз хотин-қизлар учун “меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
2026-06-19 23:15:00 / Янгиликлар

Туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса ўзидаги 120 та, шунингдек, “WBM Romitex” МЧЖ эса 400 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси ўринбосари—“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга амалий ёрдам бериш бўйича вилоят ишчи гуруҳи раҳбари Шавкат Жавлонов қатнашган меҳнат ўринлари ярмаркасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, ташқи меҳнат мигрatsiясидан қайтган фуқаролар, ишсиз аёллар ва ёшларга корхона ва ташкилотлар вакиллари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Ярмарка доирасида 200 нафарга яқин ишсиз аёл қатнашиб, ўз танловига биноан турли корхоналарда ишлаш истагини билдирди. Жумладан, Дилфуза Нарзиева, Шалола Шукуровалар “WBM Romitex” МЧЖга ип йигирувчи вазифасига ишга жойлашишди. Улар ҳар бирига 3 миллион сўмдан ойлик маош тайинланди.
Шунингдек, тадбирда ҳудуддаги тижорат банклари томонидан эҳтиёжманд, кам таъминланган 12 та оила бекасига ўз истак-хоҳишларига биноан тикув машиналари, миксер—нон пиширгич, бир нечта турдаги маиший электрон техникалар, гўзаллик салони жиҳозлари имтиёзли кредит маблағи асосида шу жойнинг ўзида расмийлаштириб берилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати







