Бухоро шаҳри: Амир Темур маҳалласидаги “Ёшлар маркази” — таълим, инновaция ва креатив муҳит уйғунлиги самараси
2026-06-15 16:05:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳрида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, замонавий касб-ҳунар ва инновatsiон кўникмаларини шакллантириш мақсадида барпо этилган “Ёшлар маркази” маъмурий иншооти айни кунда ҳудуддаги илғор маънавий-маърифий ҳамда таълим платформаларидан бири сифатида фаолият юритмоқда.

Мазкур марказ вилоят марказининг Амир Темур маҳалласида жойлашган бўлиб, лойиҳа умумий қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этади. Шундан 1,3 миллиард сўм ташаббусли бюджет маблағи асосида, 700 миллион сўм эса “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағи ҳисобидан молиялаштирилган. Бу лойиҳа ёшларни замонавий билим ва касбларга йўналтириш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида муҳим қадам бўлди.
Мазкур уч қаватли, 360 квадрат метр майдонга эга марказда 8 та замонавий, инновatsiон ўқув фаолият хоналари ташкил этилган. Марказда ахборот технологиялари, сунъий интеллект асослари, шахмат, хорижий тиллар, медиа ва контент яратиш маркази, волонтёрлик фаолияти, book cafe, қизлар академияси ҳамда “Устоз IT” лойиҳалари доирасида турли ўқув курслари ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Марказ фаолияти доирасида ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, креатив фикрлашини ривожлантириш, лидерлик компетенцияларини шакллантириш ва замонавий меҳнат бозори талабларига мос мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳозирда марказ томонидан 15 минг нафарга яқин ёш йигит-қиз қамраб олинган марказ нафақат таълим-тарбия маскани, балки иқтисодий самарадорликни таъминловчи инновацион инфратузилма сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Хусусан, бинога ўрнатилган, қуввати 45 кВт соат бўлган қуёш панеллари орқали “яшил энергетика” тамойиллари амалиётга жорий этилиб, йилига қарийб 72 миллион сўм атрофида иқтисодий самарадорликка эришилмоқда. Бино ижараси ҳисобидан йилига 180 миллион сўм даромад шаклланаётгани марказнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Вилоят марказидаги “Ёшлар маркази” бу замонавий таълим, инновaция, креатив муҳит ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашни ўзида мужассам этган янги авлод масканидир. Мазкур марказ ёшларнинг билим олиши, ўз устида ишлаши, стартап ва инновацион ғояларини ривожлантириши ҳамда келажак лидерлари сифатида шаклланиши учун мустаҳкам платформа вазифасини бажаради.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








