Бухорода Хитой компаниялари билан амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-06-15 14:35:00 / Янгиликлар

Мазкур компания “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида янги марказий стадион мажмуаси қурилишида иштирок этиш истагини билдирган ва бу борада ўз лойиҳасини тақдим этган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун ушбу компаниянинг Шимолий-ғарбий минтақадаги бош менежери Луо Ки бошчилигидаги делегациияни қабул қилди.
Мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорлик изчил ривожланиб, давлат раҳбарларининг ташриф ва учрашувлари натижасида барча даражада алоқалар мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди. Шунингдек, вилоятимизда ҳам хитойлик ҳамкорлар билан қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани қайд этилди.
Учрашувда янги спорт мажмуаси лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари марказий стадионни энг замонавий талаблар ва жаҳон стандартларига мос ҳолда барпо этиш, уни йирик футбол мажмуаларидан бирига айлантириш мақсад қилинганини таъкидлаб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда доимий кўмак берилишини билдирди. Белгиланган чора-тадбирларнинг боришидан ўз мамнунлигини билдирган хитойликлар яқин муддатда лойиҳанинг тамал тошини қўйишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Маълум қилинишича, янги стадион халқаро андозаларга мос 30 минг томошабин сиғимига эга бўлади. Атрофида автотураргоҳлар ва хизмат кўрсатиш обектлари барпо этилади. Шунингдек, лойиҳада конференция заллари, спорт соғломлаштириш комплекслари бўлади, ижтимоий имконияти чекланганлар учун имконият яратилади.
Шунингдек, учрашувда XCMG (Xugong Group) компанияси билан ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳам фикр амлашилди. XCMG (Xugong Group)- 1943 йилда асос солинган, қурилиш техникалари ва махсус транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик Хитой давлат корпорацияларидан бири. Автокранлар ва йўл қурилиш машиналари (асфальт ётқизиш, каток), экскаваторлар, ғилдиракли юклагичлар ва бульдозерлар, махсус юк машиналари ва тоғ-кон ускуналари ишлаб чиараётган компания дунё миқёсидаги йирик қурилиш брендлари қаторида 5-ўринда туради.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати







