Олот: маҳалла йўли таъмирдан чиқарилиб, “Д-187” автомобил йўлидаги кўприк созланди
2026-06-05 15:40:00 / Янгиликлар

Жумладан, “Шайхлар” маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ йўлларини таъмирлаш, шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу лойиҳалар амалиётида Ромитан туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси механизatsiялашган ишчи-мутахассислари жонбозлик кўрсатмоқдалар. Дастур доирасида Боғ қишлоғи йўлининг 2 километр қисми шағаллаштирилмоқда. Мазкур иш умумий лойиҳа моддий қиймати 1 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади.
Худди шундай, Олот туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасига қарашли 116-йўл бўлими ишчи-ходимлари томонидан ҳудуддаги “Д-187” русумли шахобча автомобил йўлининг 4-километридаги, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати учун ноқулайлик туғдираётган кўприкда таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди. Негаки, унда кейинги ойларда турли нуқсонлар юзага келган эди.
Муассасанинг махсус техникалари ва малакали ишчи кучи жалб этилган ҳолда, кўприкдаги мавжуд камчиликлар қисқа фурсатда бартараф этилди. Жараёнда кўприкда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган техник талаблар бажарилди. Йўл қопламаси созланиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилди. Албатта, бу йўл инфратузилмасининг яхшиланиши аҳоли ва транспорт воситалари кундалик қатнови учун қулайлик яратиш, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









