Вобкент: “Mirvoshi golden chicken” МЧЖ да парваришланаётган бройлер жўжа сони 4 минг бошга етказилди
2026-06-05 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбиркорга маҳалла ҳудудидан ер майдони ажратилиб, айни кунда ярим гектар майдонда замонавий технологиялар асосида бройлер товуқ парваришлаш цехи қурилиб, ишга туширилди.
Бугунга келиб мазкур цехда 4 минг бош бройлер жўжа парваришланмоқда. Товуқ парваришида етарли тажрибага эга бўлган тадбиркор келгусида ўзига ажратилган ҳудудда яна 2 та замонавий совутиш ва микроиқлим бошқарув тизимига эга павильон барпо этиб, парҳезбоп парранда гўшти етиштиришни кўпайтириш ҳаракатида.
Мутахассислар маълумотларига кўра, бройлер товуқ 40 кунлик парвариш даврида ўртача 2 килограм ва ундан ошиқ тирик вазнга етади. Шундан ўртача 1,6 килограм соф гўшт олинади. Шу ҳисобдан, бугунга келиб парваришланаётган 4 минг бош бройлер жўжадан тахминан 6,8 тонна парранда гўшти етиштириш имконияти мавжуд.
Вилоят бозорларида парранда гўштининг чакана нархи ўртача 35–50 минг сўм атрофида шаклланмоқда. Ўртача нархдан келиб чиқилганда, бу маҳсулотнинг умумий реализatsiя қиймати қарийб 260 миллион сўмни ташкил этади.
Тадбиркор Отабек Сафаров мазкур қувватдаги паррандачилик хўжалиги фаолиятини самарали юритиш учун доимий равишда 3–4 нафар ишчини жалб қилган. Келгусида яна 2 та янги цех фойдаланишга топширилгач, корхонада 10 нафаргача янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Муҳими, бундай лойиҳалар ички бозорда парранда гўшти таъминотини ошириш, аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорда соғлом рақобат ва танлов имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади. Айнан Сафаровлар оиласи ташаббуси бугун нафақат мирвошиликлар, балки ён-атрофдаги маҳаллаларда парранда парвариши ва парҳезбоп гўшт етиштиришга бўлган қизиқишни оширмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





