Когон тумани: “Савр” фермер хўжалигида ҳам хорижий навдан баракали ҳосил кўзланмоқда
2026-06-04 15:00:00 / Янгиликлар

Айни кунда ғўза парваришланаётган далаларда қатор ораларига культиватор ёрдамида ишлов бериш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, бегона ўтлардан тозалаб суғориш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилган. Бу жараёнда ишчи кучи ва зарур техника ва механизмлардан самарали фойдаланилмоқда.
Агрономлар фикрича, қатор оралари культивatsiя ишлови тупроқнинг ҳаво ва сув ўтказувчанлигини яхшилаш, намликни сақлаш ҳамда ўсимликнинг соғлом ривожланиши учун қулай шароит яратишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, агротехник тадбирлар изчиллиги долзарб. Булар барчаси илғор тажрибаларни тўғри қўллаш ва мўл ҳосил етиштиришнинг муҳим омили.
“Туткунда” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Савр” фермер хўжалигида ҳам айни кунда 55 гектар ерда деҳқончилик қилиб келинмоқда. Аграр соҳада катта тажрибага эга Ҳаким Фозилов раҳбарлигидаги хўжалик миришкорлари шу кеча-кундузда 23 гектар ерда етиштирилган сара буғдой ҳосилини талофатларсиз ўриб-йиғиб олиш билан бирга, ғўза парваришини талабга мувофиқ олиб бормоқдалар.
— Кейинги йилларда маҳаллий нав билан бирга, Хитой барака уруғини тажриба-синов тариқасида экиб, мўл ҳосил олаяпмиз,—дейди фермер Ҳаким Фозилов.—Жорий йил эрта баҳорида 22 гектар еримизга тўлиқ Xитойнинг “Шинжон” услубига мансуб “57” ва “87” навларидаги чигит экиб, парваришини олиб бормоқдамиз. Бу ердан кузги йиғим-терим даврига бориб, ҳар гектар ҳосилдорлигини 60 центнердан оширишни мақсад қилганмиз. Ўзига хос инновatsiон ёндашув асосида бултур шунча ердан 140 тоннадан зиёд “оқ олтин” хирмонини кўтарганмиз.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати






