Шофиркон: ирригaция тармоғини яхшилашга қарийб 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилди
2026-06-04 10:40:00 / Янгиликлар
Шофиркон туманида аҳоли томорқаларини сув билан барқарор таъминлаш, суғориш тармоғи самарадорлигини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида ирригaция инфратузилмасини модернизatsiя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ислом тараққиёт банки” гуруҳи иштирокидаги “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” дастурининг биринчи босқичи доирасида туманнинг қатор маҳаллаларида ирригatsiя тармоғини яхшилашга доир муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Дастур асосида Мирзоқул, Хоркаш, Дўрмон, Бобур, Тезгузар ва Пашмон маҳаллаларида умумий узунлиги 15,6 минг метр ирригaция тармоғини таъмирлаш ва бетонлаштириш ишлари учун қиймати 6 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилган.
Аҳамиятли жиҳати, бу саъй-ҳаракатдан кўзланган мақсад суғориш тармоғида сув йўқотилишининг олдини олиш, томорқа ва экин майдонларини сув билан барқарор таъминлаш сифатини сезиларли даражада яхшилаш учундир. Бу ўз навбатида, аҳоли даромадларини ошириш, деҳқончилик ҳосилдорлигини ошириш, “оби ҳаёт”дан тежаб-тергаб фойдаланишга хизмат қилади.
Шу кунларда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Жўйрабод маҳалласидан ўтувчи катта ариқни бетонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 648 миллион сўмни ташкил этиб, ариқ ўзани бетонлаштирилиши натижасида сув сарфини камайтириш, аҳоли томорқаларини суғориш сифатини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, вилоятда “Оғир маҳаллаларни ривожлантириш” дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан тумандаги Бобоато, Кўришкент ва Искогаре маҳаллаларида ҳам ирригaция инфратузилмасини яхшилаш мақсад қилинган. Мазкур дастур асосида қарийб 2 миллиард сўм маблағ эвазига 3 минг метрдан ошиқ ариқ ўзанини бетонлаштирилиши кўзда тутилган.
“Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш” дастури асосида айни пайтда Боғиафзал маҳалласида ҳам ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Лойиҳа доирасида узунлиги 1,7 минг метр узунликдаги ички ариқ ўзани қиймати 600 миллион сўм маблағ ҳисобидан бетонлаштирилмоқда.
Туманда амалга оширилаётган бу лойиҳалар нафақат ирригaция тизимларини яхшилаш, балки сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, деҳқон ва томорқа эгалари учун қулай шароит яратиш, қишлоқ ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









